Америкада «Йил сўзи» эълон қилинди
АҚШнинг «Merriam-Webster» луғати «justice» (адолат) сўзини «йил сўзи» сифатида эълон қилди. Бу ҳақда «Time» хабар берди. Ушбу сўзни фойдаланувчилар ўтган йилга қараганда 74 фоиз кўпроқ қидиришган.
Муаллифларнинг таъкидлашича, мазкур сўзнинг кўп қидирилиши Россия томонидан АҚШдаги сайловларга аралашганлик билан ҳам боғлиқ.
Шунингдек кучли ўнталикдан «nationalism» (миллатчилик), «feckless» (фойдасиз) каби сўзлар ҳам ўрин олган.
«Merriam-Webster» 2017 йилда «feminism» сўзини йил сўзи сифатида эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter