Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмоновнинг бойлиги $12,5 миллиардга етди

Алишер Усмоновнинг бойлиги $12,5 миллиардга етди

Фото: «Forbes»

«Forbes» якунига етиб бораётган ўн йилликда энг муваффақиятли фаолият юритган россиялик миллиардерлар рейтингини тузди. Унга 2010 йилдан бери, жами ҳисоблаганда, 111 млрд. долларга бойиган бизнесменлар киритилди.

«Новатэк» газ компанияси бошқаруви раиси Леонид Михельсон ҳаммадан кўп пул ишлади — 2019 йил охирига келиб, унинг бойлиги 27 млрд. долларга етди. Таққослаш учун: ўн йил илгари унинг бойлиги 4,4 млрд. эди.

«Volga Group» хўжайини Геннадий Тимченконинг бойлиги эса 22,7 млрд. доллар. 2010 йилдан бери ўн карра бойиди.

Катта учликни «Норникель» бош директори Владимир Потанин ёпиб берди. Ўн йил давомида бойлиги $13,5 млрд.дан $23,8 млрд.гача кўпайган.

Ўн йилда $5,3 миллиардга бойиган Алишер Усмонов 8-ўринда: 2010 йилда — $7,2 млрд, 2019 йилда — $12,5 млрд.

Рейтингга шунингдек Вагит Алекперов, Алексей Мордашов, Андрей Мельниченко, Виктор Вексельберг, Владимир Лисин ва Андрей Козицынлар ҳам киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг