Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Албанияда зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди

Албанияда зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди

Фото: «Kohajone.com»

Албанияда ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди, 790 киши жароҳатланган, деб ёзади «Koha Jone» газетаси мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб.

Аввалроқ 40 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 650 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.

Албанияда сешанба кунига ўтар кечаси 6,4 магнитудали ер қимирлаган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ер силкинишлари, айниқса, Тиранада ҳамда зилзила эпицентрига энг яқин жойлашган Дуррес шаҳрида кучлироқ сезилган. Бир қанча бинолар қулаб тушган, вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, қутқарув ишлари Дурресда давом этмоқда, лекин Туман шаҳрида тўхтатилган. Тахминларга кўра, у ерда вайроналар остида бошқа одам қолмаган. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, вайроналар остидан 45 киши қутқариб олинган бўлиб, улардан уч нафари оғир аҳволда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг