Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонни ҳам сув босди: қурбонлар талайгина

Афғонистонни ҳам сув босди: қурбонлар талайгина

Кучли ёмғир ва сел туфайли Афғонистоннинг 12 та вилоятида сув тошқинлари юз берган, оқибатда 22 киши қурбон бўлган, 40 дан ортиғи яраланган.

«Толибон» ҳукумати эса афғон халқини зудлик билан бу балодан асраш учун халқаро ташкилотлардан инсонпарварлик ёрдами сўраган. Сув тошқинлари оқибатида юзлаб уйлар вайронага айланган.

Кучли ёмғир ва сув тошқинларининг фожиалиси Бадғис, Фарёб ва Бағлан вилоятларида кузатилган. Ҳозир мамлакатдаги қашшоқликнинг олдини олиш учун толиблар бор кучини ишга соляпти.

Қизиғи шуки, сўнгги йилларда Афғонистон қурғоқчиликдан азият чекиб келаётганди. Иқлим ўзгариши туфайли ҳосилдорлик кескин тушиб кетган, бу эса бевосита халқнинг ижтимоий аҳволига ҳам ўз таъсирини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, бундай сел ва сув тошқинлари Ўзбекистонга ҳам яхшигина зарар етказган. Айниқса, Жиззах вилоятида бу табиий офат кўплаб уйларни вайрон қилган, йўлларни издан чиқарган, одамларни ночор аҳволга солиб қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг