Абхазиялик болакай китоб ўқиш учун жой қидириб чегарадан ўтиб кетди
Чегара хизмати ходимлари Сочи яқинида китоб ўқиш учун жой қидириб юриб, тасодифан Россия-Абхазия чегарасидан ўтиб кетган абхазиялик болакайни топиб олишди, деб хабар бермоқда «TJournal».
Чегарачилар Псоу дарёсини кечиб ўтаётган кимсани кўриб қолишган ва уни Россия ҳудудида қўлга олишган.
«14 ёшли чегара бузувчи бу ҳаракатини ўзининг севимли китобини тинчликда, табиат қўйнида ўқишни истагани билан изоҳлади.... У қулай жой қидириб икки давлат қонунчилигини бузишини кутмаган эди»,-деган Россия ФСБнинг Краснодар вилояти чегара бошқармаси.
Қўлга олиш чоғида ўқувчи ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Россия қонунларига кўра, у маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаган. Шу сабабли у Абхазия ҳукуматига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter