Абрамович «Челси»дан тушган пулларни Украинага беришни истамаяпти
Россиялик миллиардер Роман Aбрамович Лондоннинг «Челси» клубини сотишдан тушган пулларни Украина ҳукуматига беришдан бош тортди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Манбага кўра, ўтган йили Aбрамович Лондон клубини америкалик бизнесмен Тодд Боулига сотишдан 2,3 млрд евро даромад олган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун маблағ ўтказиш талаби билан чиққан.
Aбрамовичнинг ўзи пул Россия ва Украина ўртасида тақсимланишини истайди. У маблағнинг бир қисмини можаро натижасида жабр кўрган ватандошларига жўнатмоқчи.
Aбрамович «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунтга сотиб олганди. Ўшандан бери Лондон клуби беш марта Премьер-лигада ғолиб чиқди, икки марта Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб чиқди, беш марта Aнглия кубоги ва уч марта Aнглия Лига кубогини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter