Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 81 ёшида 80 кун дунёни кезган момолар

 81 ёшида 80 кун дунёни кезган момолар

суратлар:(Around the World at 80 / Facebook)

Икки дугона 80 ёшини ғайриоддий тарзда нишонлашди – улар дунё бўйлаб 80 кунлик саёҳатга чиқишди. Бу вақт ичида дугоналар нафақат  етти қитъани босиб ўтишди, балки ижтимоий тармоқлар юлдузига айланишди, деб хабар беради  CNN телеканали.

Техаслик дугоналар Элли Хэмби ва Сэнди Хейзелип юбилейларини уч ой ичида дунё бўйлаб саёҳатда нишонлашга қарор қилишди. Аммо пандемия саёҳатни ортга сурди.

Саргузаштга ўч хонимлар 23 йилдан бери дугона, кўп марта саёҳатга чиқишган, лекин улар дунё бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилишди. Ҳатто яқинлари уларнинг «хавфли» режаси амалга ошишига шубҳаланишди.  

 «Сэнди бир куни менга ўз ғоясини айтиб қолди, деб эслайди Хэмби Элли: «Нега биз 80 ёшимизда, 80 кун ичида дунё бўйлаб саёҳат қилмаймиз?»  

Шундай қилиб дугоналар бу йил 11 январь куни йўлга отланишди. Уларнинг биринчи тўхташ жойи ҳатто кўплаб тажрибали саёҳатчилар ҳам четлаб ўтадиган Aнтарктида бўлди.

«Деярли икки кун давомида биз Дрейк довони бўйлаб ҳаракатландик – деярли думалаб ўтдик», деди Хэмби CNN телеканалига берган интервюсида. – Aммо биз Aнтарктида ерига қадам босганимизда, барча қийинчиликларни унутдик. Пингвинлар, айсберглар ва музликларни кўриш ақл бовар қилмайдиган ажойиб хотирага айланди.

Икки дугона ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига саёҳатни марҳум турмуш ўртоқлари хотирасига бағишлаганини ёзишди: «Мен сизни соғиндим ва саргузаштимизга қўшилишингизни хоҳлайман».

Дугоналар Мисрда туя минишди, Балида филлар билан учрашишди, Непалда рақсга тушишди ва Финляндияда Шимолий қутб ёғдусини кузатишди.

«Икковимиз ҳам мустақилмиз, жуда ўжармиз. Aммо биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз», – деди Хэмби. – «Биз шунчаки бир-биримизни тушунамиз ва ҳис-туйғуларимизни ҳурмат қиламиз. Жуда кўп диққатга сазовор жойларни кўрдик, лекин энг эсимизда қолган хотиралар – биз учрашган одамлардир. Дунёдаги энг ажойиб, энг меҳрибон ва дўстона одамларни учратдик. Ҳозир бутун дунёда жуда яхши кўрадиган дўстларимиз бор. Одамлар биздан бошқа мамлакатлар сўзлашувида муаммолар бўлмаганига қизиқишади. Аммо Сэнди билан мен дунёда битта тил ҳаммани бириктира олишини айтаман – бу табассум».

Хейзелип 81 ёшни саёҳатга чиқиш учун «мукаммал ёш» деб таърифлади ва ҳеч қачон таваккал қилишдан қўрқмасликни маслаҳат берди.

Момолар саёҳатни тугатиб уйларига қайтган бўлишса-да, улар кейинги сафарларини аллақачон режалаштиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг