77 ёшли Нобел совриндори 26 йилга қамалди
Мянма собиқ раҳбари, Нобел тинчлик мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи коррупция бўйича айблов доирасида уч йил қўшимча қамоқ жазоси олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳарбийлар назорат қилаётган ушбу мамлакат суди уни аввал қатор жиноятларда айблаб, озодликдан маҳрум этганди. Энг сўнгги жазо ҳам қўшилиб, унинг қамоқ муддати 26 йилга етди.
Ҳарбий ҳукумат Аун Сан Су Чжини жами 18 та: пора олиш, сайловларни ўтказиш қоидаларини бузиш, рациялардан ноқонуний фойдаланиш, пандемия пайтида чекловларга амал қилмаслик сингари жиноятларда айбламоқда.
Агарда барча айбловлар бўйича суд шафқат қилмаса, Нобел соҳибасининг қамоқ муддати 190 йилгача етиши мумкин.
Маълумот учун: Аун Сан Су Чжи — мянмалик сиёсат арбоби, ҳарбий хунтага мухолиф «Демократия учун миллий лига» партияси етакчиси, 1991 йили Нобел тинчлик мукофотини қўлга киритган. 2016–2021 йилларда — Мянма ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси (бош вазир лавозимига тўғри келади). Ҳозир 77 ёшда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter