Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Путинга «Назарбоев ордени»ни топширди

Қозоғистон Путинга «Назарбоев ордени»ни топширди

Фото:«Zakon.kz»

28 май куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Россия етакчиси Владимир Путинга «Назарбоев ордени»ни топширди. Бу ҳақда биринчи президентнинг матбуот хизматига асосланиб «Zakon.kz» хабар берди.

Шунингдек, улар Евроосиё иқтисодий иттифоқи муваффақиятлари ва келажакда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишган.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев иқтисодий иттифоқнинг 5 йиллиги муносабати билан Путиндан ташқари, Белоруссия президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон раҳбари Сооранбай Жээнбековни ҳам орден билан мукофотлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг