Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

22 болали оила карантин пайтида қариялар уйини боғга айлантирди

22 болали оила карантин пайтида қариялар уйини боғга айлантирди

Фото: «Thesun.co.uk»

Буюк Британияда 22 болали Рэдфордлар оиласи коронавирус туфайли жорий қилинган карантин пайтида вақтларини мароқли ўтказишга қарор қилишди: улар биргаликда боғларини аквапарк ва ўйин майдончасига айлантиришди. Бу ҳақда 10 май куни «Mirror» нашри хабар берди.

Сью ва Ноэль Рэдфордлар 15 йил олдин Моркамдаги собиқ қариялар уйини сотиб олиб, уни яхши ҳолатда сақлаб келаётганди. Карантин пайтида улар бино ҳовлисидаги боғни тўлиқ қайтадан барпо этишди. Эр-хотиннинг сўзларига кўра, бунинг учун жуда кўп тер тўкишга тўғри келган. Бироқ иш жараёни оилага қувонч олиб келган. Негаки унда оиланинг барча аъзолари иштирок этган. Нашрнинг ёзишича, ҳатто икки ёшли ўғли Арчи ҳам «супурги билан қуролланган».

48 соат ичида Рэдфордлар аквапарк ва ўйин майдончасини барпо этишга муваффақ бўлишди. У арғимчоқлар, тепаликлар, тирмашиб чиқадиган устунлар, шунингдек, ошхонадан иборат. Бундан ташқари, ҳовлида вигвам (ҳиндулар чайласи) кўринишида дам олиш учун махсус жойлар барпо этилди.

Рэдфордлар оиласидаги 22-фарзанд 2020 йил 6 апрель куни дунёга келди. Туғилганида гўдакнинг вазни 3,2 килограмм бўлган. Журналистларга берган интервьюсида Сью Рэдфорднинг ўзи COVID-19 пандемияси даврида болани дунёга келтиришга қўрққанлигини тан олди.

Кўп болали оила Англиянинг Моркам шаҳрида ўнта ётоқхонали уйда истиқомат қилади. Уларнинг тўнғич ўғли Кристофер 31 ёшда. У 26 ёшли опаси Софи сингари ота-онасидан алоҳида яшайди. Софининг ҳам ўз фарзандлари бор — бир ўғил ва икки қиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг