21-аср қароқчилари: қайси мамлакатларнинг ёнида сузиш хавфли?
Россиянинг денгизчилар касаба уюшмаси бошлиғи ўринбосари Игорь Ковальчук Нигерия соҳиллари, Лотин Америкаси ҳудуди, Малакка бўғози ва Сомали яқинида денгиз қароқчилари жуда кўплигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Бугунги кунда маҳаллий ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органларининг барча сайъ-ҳаракатларига қарамай энг кўп ҳодиса Нигерияда қайд этилмоқда. Бошқа жойларда денгиз қароқчилари бу даражада эмас, асосан талончилик билан чекланишади, у ерларда Нигериядагидек одамларни гаровга олишмайди, кемаларни ўғирлашмайди», — деди Ковальчук.
Жаҳон денгиз бюроси маълум қилишича, 2018 йилда денгиз қароқчилари кемаларга 201 марта ҳужум уюштиришган — бу бир йил олдингисига қараганда 21 марта кўп. Айниқса, барча акваториялар орасида Гвинея бўғози қароқчиларга тўлиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter