Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилда демократия қамал остида қолиши мумкин

2021 йилда демократия қамал остида қолиши мумкин

Фото: «Zen.yandex.ru»

Freedom House ҳисоботига кўра, сўнгги 15 йил ичида дунёда глобал эркинлик даражаси пасайиб бормоқда. Шу жумладан, COVID-19 пандемияси ҳам давлатларда демократия пасайишининг кучайишига хизмат қилди.

Ҳозирда 54 мамлакат «эркин эмас», бу дунё аҳолисининг 38 фоизини ташкил этади. Ушбу миқдор 2006 йилда глобал эркинликнинг пасайиши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Таъкидланишича, дунёдаги антидемократик раҳбарлар пандемияни сиёсий мухолифатни заифлаштириш ва ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун восита сифатида ишлатган.

Ўз ҳукуматларининг пандемия билан боғлиқ ҳаракатларига эътироз билдирганларнинг аксарияти таъқибларга учраган.

Таъкидланишича, карантин баъзида ҳаддан ташқари кўп ва кўп ҳолларда шафқатсизлик билан бирга кечган. Ушбу жиҳатдан 2020 энг кўп диктатура тизими ишлатилган давлат сифатида ХХР таъкидланган. Мутахассислар фикрига кўра, коронавирус пандемияси аниқланган илк кунларда Хитой аҳолиси орасида сўз эркинлигини чеклаб қўйгани ҳамда уйғурларга қарши куч ишлатиш ҳолатлари туфайли дунё давлатлари орасида пешқадам бўлиб олган.

Ҳозирда дунё аҳолисининг 20 фоиздан камроғи «эркин» мамлакатларда яшайди.

Шундай қилиб, ҳисоботда таҳлил қилинган 195 та мустақил мамлакатдан 73 тасида жами пасайиш кузатилган ва атиги 28 таси демократик эркинлик яхшилангани кузатилган. Бу 15 йиллик даврдаги энг катта миқдордаги кўрсаткични англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг