Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

16 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Россиянинг Иркутск вилояти Октябр туман суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан «қамоққа олиш»эҳтиёт чорасини қўллади. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши учун 40 сутка ҳибсга олинган.

66 ёшли аёл гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни содир этгани учун 2008 йилдан буён халқаро қидирувда бўлгани айтилмоқда.

Аёл шу кунга қадар Россия ҳудудида яшириниб келган.

«У илгари ҳам худди шундай жиноятларни содир этгани учун судланган», – деб хабар беради Иркутскнинг Октябрский туман суди матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг