13 йил аввал ваҳший қотилликка қўл урган шахс қатл қилинди
2008 йил июн ойида Токио марказида содир этилган қирғин учун 39 ёшли Томохиро Катога нисбатан ўлим жазоси 26 июл куни ижро этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бош вазир Фумио Кисида ҳукумати даврида иккинчи марта ўлим жазоси ижро этилмоқда.
2008 йил июн ойида одамлар гавжум кўчада содир бўлган шов-шувли қотилликда етти киши қурбон бўлган, яна 10 киши яраланган. Жиноятчи юк машинасини оломон орасига ҳайдаб, кўчани тўсиб қўйган, шундан сўнг у машинадан тушиб, ўткинчиларни аёвсиз пичоқлай бошлаган.
Жиноят содир этилган пайтда 26 ёшда бўлган Томохиро Като ҳаётга қизиқишини йўқотгани учун Токиога атай келганини айтади.
Ҳукмга кўра, Томохиро Като руҳий касалликлардан азият чекмаган ва ўз қилмишлари учун тўлиқ жавобгар бўлган. Шу сабабли, тақдим этилган далиллар, шунингдек, тергов ҳаракатлари натижалари асосида суд ўлим жазосини тайинлаш тўғрисида қарор чиқарди.
Япон юриспруденциясида ўлим жазоси одатда ашаддий қотилликларда қўлланилади. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Японияни бу жазо чорасини бекор қилишга чақирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter