Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент

120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент

ФОТО: «Мир 24» / Татьяна Константинова

АҚШда президент сайловларида ўз ғалабасини эълон қилган демократ Жо Байден оиласи мушук боқишни режалаштирмоқда, дейди CBS телебошловчиси Жей Поли.

«Жо Байден ва рафиқаси Жилл Байден Оқ уйга ўзлари билан Мэйжор ва Чемпион лақабли немис овчаркаларини олиб кетиш билан кифояланмоқчи эмас. Байденлар уларнинг ёнига мушук ҳам қўшилишини эксклюзив равишда эълон қилишди», — деб ёзади журналист «Twitter»да.

Мушуксимонлар оиласи вакили АҚШ президентининг Вашингтондаги қароргоҳида охирги марта 2001-2009 йилларда Жорж Буш даврида яшаган.

Барак Обаманинг Бо лақабли ити бўлган, уни сенатор Эдвард Кеннеди совға қилган.

Билл Клинтоннинг Бадди лақабли шоколадсимон лабрадор ва Сокс лақабли мушуги бўлган.

Жорж Буш президентлик даврида Мисс Бизли ва Барни лақабли иккита скотч-терьерини боққан.

Президент Лондон Жонсонга қизи Юки лақабли итни совға қилган.

Франклин Рузвельтнинг ҳам Фала лақабли скотч-терьери бўлган.

Президент Жон Кеннеднинг қизи Кэролайннинг эса Макарони лақабли пони оти бўлган.

Вашингтонда, шунингдек, демократ Бил Клинтон ва Авраам Линкольн мушуги билан яшаган.

Трамп эса Оқ уйда жонивор боқмаган. У 120 йил ичида уй ҳайвони бўлмаган ягона президент ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг