Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

120 минг волтлик ток урган эркак қайта «тирилди»

120 минг волтлик ток урган эркак қайта «тирилди»

Янги Зеландияда яшовчи 32 ёшли Трой Холл 10 йил олдин 120 минг волтли икки зарбадан кейин қандай қилиб клиник ўлимга тушгани ва қайта тирилгани ҳақида гапириб берди. Унинг ҳикояси 7 News томонидан нашр этилган.

2011 йилда Холл ёмғирдан кейин авакадо йиғиб олаётган эди. У нарвон ёрдамида энг баланд шохлардаги меваларни ҳам териб олмоқчи бўлди. Дарахт тепасида электр тармоғи борлиги боис, эркакнинг отаси ундан баланд кўтарилишдан эҳтиёт бўлишни сўрайди. Бироқ Холл отасининг сўзларини жиддий қабул қилмаган, симларнинг чирсиллашига ҳам етарлича эътибор бермаган.

Эркак иш вақти тугагани сабабли, шеригига бу ҳақда билдириш мақсадида алоқа излаб яна нарвондан кўтарилади. Шу вақтда уни тўсатдан уни икки марта ток уради

120 минг волтлик биринчи зарба бошига тегиб, ҳалокатли бўлиб чиқади, бироқ иккинчи зарба кўкрагига тегиб, эркакни ҳаётга қайтарди.

«Мен ҳеч нарсани кўрмадим ёки ҳис қилмадим, нима бўлаётганини тушунмадим», —дейди у.

Жабрланувчининг отаси нима бўлганини кўриб, ўғлининг ҳамкасблари билан ёрдамга шошилган. Эркаклар Холлнинг жасадидаги оловни ўчиришиб, тез ёрдам чақиришган. Касалхона янги зеландияликнинг танасининг 60 фоизини қоплаган учинчи даражали куйиш олганлигини аниқлади. Шифокорлар уни ҳеч қачон юролмаслиги ва гапира олмаслигидан огоҳлантирган. Шифокорларнинг прогнозлари Холлни хафа қилмади, аксинча, унга куч берди - у ҳар қандай ҳолатда ҳам тикланишга қарор қилди.

Бир неча ҳафта ўтгач, Холл ўзининг биринчи қадамларини қўйди ва кўп ўтмай унинг овози пайдо бўлди. Бироқ шифокорлар унинг чап кўзининг кўриш қобилиятини тиклай олмади, бир қулоғини кесиб ташлашга мажбур бўлишди. Янги зеландиялик реабилитация жараёнида уни қизи жуда ҳам қўллаб-қувватлаганини тан олиб, унга «чексиз миннатдорчилик» билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг