Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Zamin Education» доирасида инклюзив IT-оромгоҳи ўтказилди (фото)

«Zamin Education» доирасида инклюзив IT-оромгоҳи ўтказилди (фото)

Фото: «Zamin Education»

«Zamin Education» лойиҳаси доирасида «Замин» фонди ва «Digital Generation Uzbekistan» ННМ «Рақамли авлод қизлари – 2023» республика инклюзив IT-оромгоҳини ўтказдилар.

Тадбирда 72 нафар қиз иштирок этди. Улар уч кун давомида график ва рақамли дизайн, веб-дастурлаш бўйича билимларини оширдилар ва танлов дастурларида қатнашдилар. Сўнг ўз лойиҳаларини танловга тақдим этдилар.

IT-оромгоҳ иштирокчилари меҳмонларга ўз натижалари ва янги лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.

Танловнинг «Digital Art» йўналишидаги ғолиблар орасида 46-сон ихтисослаштирилган мактабдан Усмонова Малика ҳам бор. Уни мукофот билан табриклаймиз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг