Электрон ҳукумат маркази юқори маошли иш таклиф қилмоқда
Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қуйидаги бўш иш ўрини учун номзодларни таклиф этади:
▪️ IT-таҳлил мутахассиси
Номзодларга асосий талаблар:
- Ахборот технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлиш.
- “Электрон ҳукумат” соҳасида назарий ва амалий билимлар (IT-лойиҳаларни мувофиқлаштириш, Ахборот тизимлари, уларни интеграциялаш, унификация қилиш, маълумотлар базалари, API, ЯИДХП билан ишлаш ва бошқалар).
- Аъло даражадаги ёзма ва оғзаки саводхонлик (ўзбек, рус тиллари. Инглиз тилини биладиган номзодлар ижобий баҳоланади).
- Компьютер саводхонлиги, жумладан, Microsoft Office (Word, Excel, PowerPoint в.б.) дастурларини мукаммал билиш.
- Веб-технологияларда ишлаш (HTML, CSS, CMS, CRUD, REST, API, Client-server ҳақидаги назарий билимларга эга бўлиш);
- Ҳалолллик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан билан ёндашиш.
- Профессионал этикет, атрофдагиларга, шунингдек, ҳамкасбларга хурмат билан муносабатда бўлиш, жамоа билан ишлаш қобилиятига эга бўлиш.
- Муомала маданияти, ўз фикри ва мулоҳазаларини ифодалай олиш, шунингдек, музокара олиб бориш қобилиятига эга бўлиш.
- Муаммолар ечими бўйича тезкор фикрлаш ва ўз таклифларини тақдим қила олиш.
- Мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардан хабардор бўлиш ва улар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар моҳиятини чуқур англай олиш.
Асосий вазифалар:
▪️ Ахборот-коммуникация технологиялари лойиҳалари мониторингни олиб бориш ва ҳисоботларни юритиш.
▪️ Электрон ҳукумат ва давлат хизматлари соҳасида масофавий ва электрон шаклдаги қулайликлар яратиш ишларида иштирок этиш.
▪️ Веб-сайт ва ахборот тизимларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан изланишлар олиб бориш.
▪️ Ҳудудларда рақамли ривожланиш даражасини таҳлил қилиш ва баҳолаш.
▪️ Ахборот тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш. Вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларини мақсадли ишлаб чиқилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириш.
Иш шароити:
▪️ муносиб иш ҳақи (суҳбат давомида муҳокама қилинади);
▪️ барча шароитларга эга шинам офис ва қувноқ жамоа;
▪️ 5/2 иш жадвали, соат 9:00 дан 18:00 гача;
▪️ лавозим кўтарилиши имконияти;
▪️ тиббий суғурта.
Иш ўрни сизни қизиқтириб қўйдими?
Электрон почтага хабар юборинг: [email protected]
Телеграм: @egovuz_bot
Маълумот учун телефон: +998 55-501-36-30
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter