Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон делегацияси “Рақамли ҳукумат” марказига ташриф буюрди

Тожикистон делегацияси “Рақамли ҳукумат” марказига ташриф буюрди

Тожикистоннинг давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат делегацияси Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида бўлди.

Ташриф чоғида делегация аъзоларига Ўзбекистоннинг рақамлаштириш соҳасида қандай ютуқларга эришаётгани, ҳукуматнинг рақамлаштириш жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишдаги қулайликлар ҳамда давлат ташкилотларидаги рақамлаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув якунида делегация аъзолари Ўзбекистоннинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини алоҳида эътироф этиб, бу тажрибаларни ўз фаолиятларида қўллашларини таъкидлаб ўтишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг