«YouTube» бош офисидаги отишмадан сўнг барча офисларида хавфсизлик чораларини кучайтиради
![«YouTube» бош офисидаги отишмадан сўнг барча офисларида хавфсизлик чораларини кучайтиради](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4205064050.jpg)
«YouTube» интернет хизмати Калифорниядаги бош офисида содир этилган отишмадан сўнг бутун дунёдаги офисларида хавфсизлик чораларини кучайтиради.
Хабар қилганимиздек, сешанба куни Калифорния штатида яшовчи 39 ёшли Насим Агдам «YouTube»нинг Сан-Бруно шаҳридаги штаб-квартирасини ўққа тутди. Полиция келгунига қадар эса у ўзини ўзи ўлдирди.
«Ушбу ҳодисани батафсил ўрганамиз ва дунёдаги барча офисларимизда хавфсизлик чораларини кучайтирамиз», — дейилади компания баёнотида.
«YouTube»дагиларнинг таъкидлашича, тўппонча билан қуролланган Агдам 1,1 мингдан ортиқ киши ишлайдиган штаб-квартиранинг ҳовлисига кириб, отишма содир этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter