Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги «iPhone 12»нинг суратлари тарқаб кетди (фото)

Янги «iPhone 12»нинг суратлари тарқаб кетди (фото)

Фото: «Ferra»

«Apple» компаниясининг янги «айфони» суратлари интернетда тарқаб кетди — «iPhone 12» смартфони классик «iPhone 4»га жуда ўхшаб кетади. Бу ҳақда «Ferra.ru» хабар берди.

Тўғри, суратлардаги «айфонлар»нинг корпуслари, улар смартфонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ғилофлар ва ҳоказо қисмларни тайёрлашда ишлатилади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, янги «iPhone 12» дизайнида классик «iPhone 4»га яқинлик бор. Масалан, корпусдаги тўғри қирралар.

Америка компанияси бу йил «iPhone 12» туркуми остида тўртта моделни тақдим этиши кутилмоқда. Кичик моделлар 5,4 ва 6,1-дюймли экранларда чиқарилса, Pro-версияларида экран катталиги 6,1 ва 6,7 дюймли бўлади. Расмий анонс октябрга белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг