Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги чиқаётган Redmi Note 11 смартфонининг айрим тафсилотлари маълум бўлди

Янги чиқаётган Redmi Note 11 смартфонининг айрим тафсилотлари маълум бўлди

Фото: YouTube/China Gadgets

Инсайдерлар «Xiaomi» компанияси чиқарадиган янги Redmi Note 11 смартфони тафсилотларини тарқатишди.

Инсайдер — Digital Chat Station маълум қилишича, янги қурилма AMOLED-дисплейли бўлади, тасвирлар частотаси янгиланиши 144 герцгача етказилади. Янги смартфон ўрта тоифага мансуб Qualcomm Snapdragon 778G процессорида ишлайди.

Ушбу модель ўрта бюджет смартфонлари сегментига тезкор қувватлаш технологиясини олиб киради, дейилади хабарда. Қурилма 120 ваттли симли қувватлагич билан чиқарилади, деб ёзмоқда «РИА Новости» хитойлик инсайдерга асосланиб. Аммо смартфоннинг қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтдаги Redmi Note 10 туркуми 2021 йилнинг март ойида тақдим этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг