Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi’нинг илк автомобили суратлари пайдо бўлди

Xiaomi’нинг илк автомобили суратлари пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда Хитойнинг Xiaomi смартфонлар ишлаб чиқарувчи компаниясига тегишли илк автомобил суратлари пайдо бўлди.

Маълум қилинишича, компания биринчи автомобилини кодли – Modena номи остида синовдан ўтказмоқда. Ҳозирча нега смартфон ишлаб чиқарувчиси машинага Италиядаги провинция номини танлагани номаълум.

Аввалроқ ушбу автомобилнинг нархи 150-200 минг юан (22-29 минг доллар)ни ташкил қилиши тахмин қилинган эди. Аммо энди эълон қилинишича, унинг нархи 260-300 минг юан (38-44 минг доллар)га баҳоланмоқда.
Маълумотларга кўра, автомобилнинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2024 йилга мўлжалланган. Хитой йўлларида синовдан ўтказилаётган электр седан аэродинамик кузов шаклига ва узун капотга эга бўлиб, унинг олд ойнаси устида лазерли масофа ўлчагич ҳам бор.

Қайд этилишича, Modena автомобили учта версияда сотувга чиқарилади, уларнинг ҳар бирига Qualcomm 8295 чипи ўрнатилади. Шунингдек, уларнинг дастлабки иккитаси BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, 400 волт қувватлаш имкониятига эга Blade темир-фосфат аккумуляторларига, учинчи версияси эса CATL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Qilin батареясига эга бўлади. У 800 волт зарядлаш имкониятига эга бўлиб, атиги 15 дақиқада 0 дан 80 фоизгача қувватлана олади.
Бундан ташқари, Xiaomi компанияси 2025 йилда Le Mans кодли ном остида электромобил ишлаб чиқариши ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг