«Xiaomi Mi 11» флагмани тақдимотига бир ҳафта қолди — Snapdragon 888 ўрнатилган илк смартфон
Шу йил декабри бошларида «Qualcomm» компанияси Snapdragon 888 процессорини тақдим этганди. Орадан ҳеч қанча ўтмай «Xiaomi» раҳбари компаниянинг навбатдаги флагмани «Mi 11» мана шу чип ўрнатилган илк қурилма бўлишига ваъда берганди. Улгуришибди — смартфон тайёр, тақдимот 2020 йилнинг 28 декабрига белгиланган.
«Mi 11» ва янги чип — тандемнинг афзаллиги нимада?
Янги флагман саноқсиз функциялар ва имкониятлар билан шунчалик бойитилганки, ҳатто ишониш ҳам қийин. Биринчи навбатда, экран остида жойлаштирилган фронтал камерани олайлик.
«Ўн биринчи» бу — 12 гигабайтгача оператив хотира, 55 Вт тезкор зарядлаш, 120-Гц AMOLED-дисплей. Смартфон икки талқинда ҳавола этиларкан: «Mi 11» ва «Mi 11 Pro». Аккумуляторлари ҳам шунга қараб: 4 780 ва 4 970 мАс.
Ҳозирча мавжуд маълумотларга кўра, янги флагман қутисининг ўзидаёқ MIUI 12,5 қоплами билан тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter