Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфли алоқа: Смартфон батареясини қиздириб юборувчи android-троян топилди

Хавфли алоқа: Смартфон батареясини қиздириб юборувчи android-троян топилди

Вирус фойдаланувчи то унинг талабини қондирмагунча смартфон экранига сизиб чиқаверади.

Фото: «Akket.com»

Буни «Касперский лабораторияси» мутахассислари аниқлашди. Маълумот билан компания блогида батафсил танишиш мумкин.

Экспертларнинг билдиришича, «Loapi» деб номланган бу троян антивирус ёки катталар учун иловалар ниқоби остида реклама баннерлари орқали тарқаляпти. Ўрнашиб олганидан сўнг «Loapi» маъмур (администратор) ҳуқуқларини талаб қилишни бошлайди, фойдаланувчи то унинг талабини қондирмагунча смартфон экранига сизиб чиқаверади.

«Мабодо фойдаланувчи кейинчалик илованинг маъмур ҳуқуқини тўхтамоқчи бўлса, троян экранни блоклаб, созламалар ойнасини ёпиб қўяди», – дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг