Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйингизни ортиқча оворагарчиликсиз ижарага беринг (видео)

Уйингизни ортиқча оворагарчиликсиз ижарага беринг (видео)

Агар мулкингизни қонуний тарзда ижарага бермоқчи бўлсангиз, биз таклиф этаётган хизмат айнан сиз учун!

Ундан ўринли фойдаланганлар оёқларига тиним бериб, асабларини асрашга муваффақ бўлади.

Йўқса, солиқ қўмитасига югуриш, бир талай ҳужжатлар тўплаш керак. Мабодо иш битмаса, эртасига ҳам шу муаммо давом этади...

My.gov.uz портали тақдим этган имкониятдан фойдаланганлар эса бундай оворагарчиликлардан қутулади.

Бунинг учун фойдаланувчи Ягона порталдан рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

Унутманг, жараёнда ҳар икки томон, яъни ИЖАРАГА БЕРУВЧИ ва ИЖАРАГА ТУРУВЧИ шахслар қатнашади.

Эътиборлиси, хизматдан фойдаланишни бошлашингиз билан экранга сиз ҳақингиздаги маълумотлар автомат тарзда чиқиб келади.

My.gov.uz билан ҳаётингизни режалаштириш анча қулай. Шундай экан, бизнинг хизматлардан фойдаланинг.

Мазкур хизматга масъул давлат ташкилоти – Давлат cолиқ қўмитаси.

Ушбу видеоқўлланма ёрдамида босқичлардан ўтиш янада осонлашади:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг