Ягона порталда янги хизмат ишга тушди
Энди бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериш хулосасини my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 апрелдаги 142-сон қарорига мувофиқ, бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан my.gov.uz орқали бериладиган бўлди.
Бунинг учун:
- жисмоний ёки юридик my.gov.uzорқали рўйхатдан ўтган ҳолда ариза йўллайди;
- ариза келиб тушгач, ваколатли орган бино ва хоналарни 10 иш куни давомида норматив-ҳуқуқий ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (33 минг сўм) миқдорида давлат йиғими ундирилади. My.gov.uz орқали мурожаат этилганда 10% чегирма ҳисобига 29 700 сўм тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter