Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«University Cyber Cup»да Инҳа университети жамоаси совриндор бўлди

«University Cyber Cup»да Инҳа университети жамоаси совриндор бўлди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Тошкент олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган «University Cyber Cup» мусобақасининг финал босқичида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Университетнинг кибер жамоаси финал баҳсларида юқори натижаларни кўрсатиб, Dota 2 йўналиши бўйича ғалабани қўлга киритишган бўлса, CS:GO бўйича иккинчи ва PUBG Mobile бўйича учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Киберспорт Уюшмаси томонидан ва Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида ташкил этилди. Мусобақанинг соврин жамғармаси 100 миллион сўмни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг