Twitter норвег сиёсатчиларини нигерияликларга айлантириб қўйди

Twitter ижтимоий тармоғи Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре ҳамда ташқи ишлар вазири Анникен Ҳюитфелдтларнинг профиллари, қолаверса, мамлакат ташқи ишлар вазирлигини «Нигерия ҳукумат ташкилотлари ва амалдорлари» аккаунтлари сифатида белгилади.
Бироз ўтиб мамлакат ТИВ Twitterдан хатони тузатишни сўради.
«Гарчи мамлакатларимиз (Норвегия ва Нигерия) ўртасида яхши икки томонлама муносабатлар ўрнатилган, алифбеда яқин қўшничилик бўлса-да, сиздан бизни Норвегия сифатида белгилашингизни сўраймиз», — дейилади Норвегия ТИВнинг ижтимоий тармоқдаги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter