Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш осонлашди

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш осонлашди

Фото: «Xabar.uz»

Ягона портал (my.gov.uz)да боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза йўллаш хизмати ишга туширилди.

Эътиборлиси, бунинг учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Ариза ҳолатини my.gov.uz орқали кузатиш имконияти ҳам бор. Ариза муаллифи жараёндан доимий хабардор бўлиб туради.

1 иш кунида тақдим этиладиган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани эса ўзингиз учун қулай вақтда почта орқали олишингиз мумкин бўлади.

Хизматдан my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10% арзон тўлайсиз: 44550 сўм (0.135 БҲМ). Почта тўлови: 25000 сўм.

Маълумот учун: ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.

Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг