Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда киберспорт бўйича офлайн турнир ташкил этилди (фото)

Тошкентда киберспорт бўйича офлайн турнир ташкил этилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Президентнинг 5 та муҳим ташаббусининг учинчиси - аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш юзасидан «Kibersport» йўналишидаги «CS:GO» ўйини бўйича офлайн турнир ташкил этилди.

Турнирни «STORM INDUSTRIES LLC » МЧЖ ва MITC Тошкент шаҳар Ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкиллаштиришган. Мусобақа АСУС, «AVITEC» компанияларининг ҳудудий филиаллари ҳомийлигида ўтди.

Мусобақада «Arcred junior», «AAA», «Absorbed», «FMU», «Tentoria», «Storm», «Sologaming», «Toxic» ва «Cookie Crew» жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақада қатнашдилар. 

Фото:«Xabar.uz»
Фото:«Xabar.uz»

Мусобақанинг финал босқичида IT Парк ташкилот қаноти остидаги «Cookie Crew» деб номланган «CS:GO» киберспорт жамоаси маҳаллий «Storm» жамоасига дуч келди. Финал уч раунд (биринчи раунд 41 айлана, иккинчи ва учинчи раундлар 30 айлана) давом этди.

Биринчи раундда IT парк жамоаси ҳақиқий ирода кўрсатди. 15:9 ҳисобида мағлуб бўлаётганига қарамасдан, ўзини қўлга олди ва якунда 21:20 ҳисобида биринчи раундни ўз фойдасига ҳал этди. Иккинчи раунд ҳам IT паркнинг «Cookie Crew» жамоаси устунлигида бошланди, бироқ якунда «Storm» ғалабани қўлга киритди. Учинчи раунд ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. Учинчи раунд эмоцияларга ҳақиқатдан ҳам бой кечди. «Cookie Crew» учинчи раундда ҳам устунликка эга эди, аммо бу сафар ҳам «Storm» ирода намойиш эта олди.

«Storm» «Storm» тоурнамент» турнирида Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига айланди. 

Турнирнинг мукофот жамғармаси 5 000 000 сўмни ташкил этди ҳамда қўшимча Асус компаниясидан ўйин «девайслари» ҳам мавжуд. Ғолиблар пул, Асус томонидан совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг