Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киберспорт алоҳида спорт тури этиб белгиланди — Президент қарори

Киберспорт алоҳида спорт тури этиб белгиланди — Президент қарори

Ўзбекистон президентининг «Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этиладиган бўлди.

Қуйидагилар киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • киберспорт турлари бўйича профессионал спортчилар (киберспортчилар) ва тренерлар, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;
  • киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш;
  • киберспорт турлари бўйича илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ва адабиётлар ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
  • киберспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш;
  • киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистонда киберспорт турларини ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга масъул ваколатли давлат органлари этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг