Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи Олимпия киберспорт ўйинлари 2027 йилда ўтказилади

Биринчи Олимпия киберспорт ўйинлари 2027 йилда ўтказилади

Фото: Unsplash

Илк Олимпия киберспорт ўйинлари 2027 йилда Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёдда ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) расмий сайтида хабар берилди.

Олимпия киберспорт ўйинларини ташкил этиш ҳақида қарор ўтган йил июлида қабул қилинган эди. Ташкилотчилар — ХОҚ ва Киберспорт бўйича жаҳон кубоги жамғармаси (EWCF).

«Саудия Арабистони бутун дунёдан меҳмонларни кутиб олишни ва кўплаб киберспортчиларнинг орзуси рўёбга чиқишини интиқлик билан кутмоқда», — деди шаҳзода Абдулазиз бин Туркий ал-Файсал. Унинг таъкидлашича, Саудияда гейминг оммалашиб боряпти.

Саудия Арабистони ХОҚ билан ҳамкорликда 100 га яқин турнир ўтказган, улар орасида киберспорт ҳам бор. Мамлакат ҳукумати Саудия Арабистонини 2030 йилда жаҳон ўйинлар саноати марказига айлантиришни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг