Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми Тошкентда ўтмоқда (фото)
Форум ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари, МДҲ ва Европадан 200 нафардан зиёд иштирокчини ўзида бирлаштирадиган, Марказий Осиё мамлакатларида интернетни бошқариш сиёсати масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон ҳисобланади.
Бу йилги форумнинг асосий мавзуси Марказий Осиё имкониятларини кенгайтиришда интернетни ривожлантириш деб аталди. Форумда интернетни бошқариш соҳаси мутахассислари, вазирликлар, алоқа агентликлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тижорат компаниялари, тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этмоқдалар. Киберхавфсизлик, интернет эркинлиги ва уни мувофиқлаштириш, DNS тармоғини ривожлантириш ҳамда интернетдан фойдаланиш ва бошқаришдаги глобал ва миллий ёндашув муаммоларини ҳал этиш юзасидан илғор тажрибалар алмашилмоқда.
Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги биринчи форум саналиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги офиси ва «Интернет сиёсатининг фуқаролик ташаббуси» жамоат фонди (Қирғизистон), ICANN, «Internet Society», RIPE NCC, «Facebook», «Касперский лабораторияси», IGFSA, «UZTELECOM» ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter