Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

TikTok горизонтал видеоларни синашни бошлади

TikTok горизонтал видеоларни синашни бошлади

Фото: Gearrice

Қисқа вертикал видеолар жойлаштирилувчи TikTok ижтимоий тармоғи YouTube каби катта экранли горизонтал видеоларни ҳам намойиш этиши мумкин. TechCrunch ёзишича, синовлар бошлаб юборилган.

Хабарда айтилишича, фойдаланувчилар янги тартибдаги синов дастурида иштирок этишлари мумкин. Тасдиқловдан сўнг улар исталган роликни томоша қилишда интерфейсда янги тугмани кўришади.

TikTok ўзи каби вертикал қисқа роликларни (Shorts) ривожлантираётган YouTube билан горизонтал йўналишда ҳам рақобатга киришмоқчи. Масалан, TikTok ролик давомийлигини 10 дақиқагача узайтирди.

TechCrunch маълумотларига кўра, айрим блогерлар горизонтал роликларни чиқаришга фаол киришган. Айрим видеолар бошланишида ҳатто муаллифлар томошабинлардан смартфонларини горизонтал ҳолатда тутишни сўрашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг