ТАТУнинг Нурафшон филиалида тақдимот бўлиб ўтди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали фаолияти ва уни ривожлантириш масалалари юзасидан тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унда мутахассислар томонидан филиалнинг Нурафшон шаҳрида бунёд этилаётган замонавий бинолари, кампусда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун яратилаётган қулайликлар ва имкониятлар, мавжуд йўналишлар ва таҳсил олаётган талабалар бўйича батафсил маълумот берилди.
Тадбирда филиалнинг кейинги фаолиятини ривожлантириш ва таълим сифатини ошириш, соҳа ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди. Олийгоҳ битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида мутахассислик фанларини иш берувчилар томонидан қўйилган талаблар асосида ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, корхоналарда лаборатория ва амалиёт машғулотларини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter