Тармоқ раҳбарларига таннархни туширишнинг асосий шартини кўрсатилди
Кун тартибидаги иккинчи масала — вазирлик ва тармоқларни рақамлаштириш муҳокама қилинди.
Тармоқ раҳбарларига фақат ва фақат рақамлаштириш орқали таннархни тушириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Бухородаги «Жанубий Кемачи» конини рақамлаштириш ҳисобига, йўқотиш 3 фоизга камайиб, йилига 28 миллион куб метр қўшимча газ олинаяпти.
Шу муносабат билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга қудуқларни рақамлаштиришни тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.
Барча тармоқларда ҳам рақамлаштириш суръати бир хил эмаслиги қайд этилди.
Масалан, «Ўзбеккосмос» республика бўйича 2 мингдан зиёд ноқонуний қазишларни аниқлаган бўлсада, ҳокимлик ва масъул идоралар тайёр рақамли маълумот асосида амалий чора кўрмаган.
Ёки, алкоголь ишлаб чиқарувчи 59 та корхонанинг 42 тасида маҳсулот ҳажмини онлайн ўлчаш тизими ишламаяпти. Оқибатда, акциз солиғи йиғилувчанлиги талаб даражасида бўлмаяпти.
Шу каби, иссиқ сувни қозонхонадан аҳоли хонадонларига етказиб беришда аниқ ҳисоб-китоб бўлмагани учун нореал қарздорлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter