Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект урушга аралашмоқда. Украина армияси ундан фойдаланади

Сунъий интеллект урушга аралашмоқда. Украина армияси ундан фойдаланади

Украина армияси сунъий интеллектга эга дронлардан фойдаланишни бошлайди.

Saker Scout сунъий интеллект ёрдамида зарба нишонини аниқлай олади ва ҳатто дроннинг ўзи оператор билан алоқани йўқотган бўлса ҳам ҳаракатланишда давом этади. Дрон FPV турига тегишли – одатда бундай турдаги дронларни оператор видео орқали бошқаради.

Украина Мудофаа вазирлиги дастурий таъминоти сунъий интеллект  алгоритмларига асосланган Saker Scout дронларини мамлакат Қуролли Кучларида қўллашга рухсат берди, деб хабар бермоқда департаментнинг телеграм-каналида.

«Мажмуа флагман разведкачи дрон, шунингдек, FPV типидаги бир нечта камикадзе дронларни ўз ичига олади», — дейилади хабарда.

Saker Scout да тизим автотранспорт воситаларининг координаталарини мустақил равишда аниқлайди ва маълумотларни қўмондонлик пунктига узатади. Дрон тунги иш учун инфрақизил оптика билан жиҳозланиши мумкин.

Дроннинг парвоз масофаси 10 км.гача. У электрон урушга қаршиликни ошириш учун инертиал бошқарув тизимидан фойдаланиши мумкин.

Дрон бир соат давомида уча олади ва 6,5 ​​фунт (тахминан 3 кг) фойдали юкни кўтара олади.

Бу дрон Украина томонидан ишлаб чиқарилган.

Мақолада яна бир нечта сунъий интеллектга эга Украина дронлари номлари келтирилган: Сойка (учиш масофаси 30 км.гача), Пунишер (диаметри 75 мм бўлган бошқарилмайдиган кучли портловчи бомбани олиб юради ва 45 км.гача уча олади), денгиз дронлари (қобилиятли) 800 км масофани босиб ўтади ва 200 кг.гача фойдали юкни кўтаради).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг