Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири: «ТАТУ халқаро миқёсда ўз рақобатбардошлилигини ошириб бориши зарур» (видео)

АКТ вазири: «ТАТУ халқаро миқёсда ўз рақобатбардошлилигини ошириб бориши зарур» (видео)

Фото:«Xabar.uz»

26 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.  

Вазир нутқида 2019 йилда университет илмий салоҳиятини оширишнинг аҳамиятли масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Фото:«Xabar.uz»

Ш.Содиқовнинг таъкидлашича, университет мунтазам равишда халқаро миқёсда ўз рақобатбардошлилигини ошириб бориши зарур.

Фото:«Xabar.uz»

Учрашув доирасида 2018-йилда университетнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳамда фан доктори (DSk) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчиларга, уларнинг илмий раҳбарларига, илмий маслаҳатчиларига, шунингдек, «Scopus» ва «Web of science» рўйхатидаги илмий журналларда ва ОАК рўйхатида келтирилган хориждаги нуфузли журналларда чоп этилган мақола учун муаллифларга бир марталик мукофот пуллари топширилди. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат стипендияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Электроника, радиотехника илмий текшириш жамияти стипендияси совриндорларига гувоҳнома ва сертификатлар топширилди, шунингдек, университетнинг «Йил талабаси» мукофотланди.

Фото:«Xabar.uz»

2018 йил ҳисоби бўйича Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида 17 нафар ўқитувчи-ходимлар фалсафа доктори (PhD), 6 нафар ўқитувчи-ходим эса фан доктори (DSk) илмий даражасини олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг