Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «IT Park ҳам ўзига хос мегапроектга айланади»

Шерзод Шерматов: «IT Park ҳам ўзига хос мегапроектга айланади»

Фото: Президент матбуот хизмати

Миллиардлаб доллар инвестиция қилинган иккита мегапроектга ташриф давомида давлатимиз раҳбари ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича алоҳида устувор вазифаларни белгилаб берди. АКТ вазири Шерзод Шерматов IT Park ҳам ўзига хос мегапроектга айланишини қайд этди.

«2028 йилга қадар дастурий маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 1 млрддан оширишни асосий мақсад сифатида белгилаб олдик. Шунда IT Park ҳам ўзига хос мегапроектга айланади. Унинг бошқа соҳалар экспортидан жуда катта фарқи ҳам бор, яъни бундай экспортда Ўзбекистонда қўшилган қиймат деярли 100 фоиз бўлади, уни амалга ошириш учун қўшимча импорт маҳсулот ёки хом ашё керак бўлмайди.

Бир нафар экспортда ишлайдиган ходим 2000 доллар ўртача ойлик олса, бир йилда унинг маошининг ўзи 24 минг доллар экспорт даромадини олиб келади, шундай ходимларнинг сони 40 мингдан ортса, уларнинг ойлигини ўзидан деярли 1 млрд доллар экспорт даромади юртимизга кириб келади. Бу ҳали дастурий маҳсулотлар ёки стартапларни инобатга олмаганда. Шунинг учун ёшларимиз ўз оиласи даврасида яшаб, яхши даромад олиб ишлаш нияти бўлса, улар чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишларига жуда қаттиқ эътибор қаратишлари керак бўлади. BPO учун эса дастурлаш ҳам керакмас, фақат чет тилида яхши муомала қилишни билса бўлди.

4,5 йил аввал дастурчилар учун Президент фармони билан алоҳида солиқ муҳити яратилганидан кейин, дастурлаш хизматлари 50 баробардан ортиқ ошгани фақат бошланғич қадам бўлди. Чунки дастурчилар ва BPO бўйича хизматлар экспортида шуғулланаётган ёшларимизнинг юқори даромад топаётганлари бошқа ёшларимизни ҳам чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганишга ундамоқда», дея таъкидлади АКТ вазири.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу тақдимотдан видеорепортаж ҳам тайёрланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг