Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» икки хил янги арзон смартфонини тақдим этди — Galaxy M

«Samsung» икки хил янги арзон смартфонини тақдим этди — Galaxy M

Фото: «GSMArena»

«Samsung» компанияси 4 март куни янги моделдаги арзон смартфонлари — Galaxy M23 ва M33 ни тақдим этди. 

Техник хусусиятлари жуда яқин ҳар икки смартфонга 6,6 дюймли TFT-дисплейлар (1080p) ўрнатилган, камералари: 50 МП — асосий, 8 МП — кенг бурчакли, 2 МП — чуқурлик узатгичли.

Galaxy M33нинг батареяси сиғимлироқ — 6000 мАс, шунингдек қўшимча 2 МП макрокамераси ва оператив хотираси каттароқлиги билан ажралиб туради.

Galaxy M23 батареяси — 5000 мАс, хотираси — 4/128 ГБ.

Смартфонларнинг ташқи дизайни фарқланади, буни камераларининг жойлашувидан ҳам билиш мумкин. Тўрт камералиси — Galaxy M33.

Ҳозирча смартфонларнинг нархи ва қачон сотувга чиқарилиши эълон қилинмаган. Ҳар иккиси компаниянинг «бюджет смартфонлари» тоифасига киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг