Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли ТВда профилактика ўтказилади

Рақамли ТВда профилактика ўтказилади

«РРТМ» ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ишлари жорий йилнинг 1-23 ноябрь кунлари ўтказилади.

Қайд этилишича, навбатдаги режали профилактика ишлари 1-23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 06:00 гача телеузаткичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг