Андижонда маст эркак профилактика инспекторини пичоқлади (видео)
Андижоннинг Пахтаобод туманидаги оилада келиб чиққан жанжал оқибатида профилактика инспектори пичоқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида маълум қилинди.
Ҳодиса 9 декабр куни бўлган. Эр-хотин ўртасидаги тортишув вақтида профилактика инспектори вазиятни ўнглашга ҳаракат қилади, аммо жаҳл устидаги эр қўлидаги ошхона пичоғи билан ходимни пичоқлаб қўйган.
Ходимнинг сўзларига кўра, унга оилавий можаро ҳақида хонадоннинг қўшниси хабар берган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган эркак инспекторнинг бўйин қисмига зарба бериб жароҳатлаган.
Шифокорларнинг саъйи-ҳаракати натижасида профилактика инспекторининг ҳаёти сақлаб қолинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter