Профилaктикa ўтказилади: телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатиладими?
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «РРТМ» ДУКнинг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишларини амалга ошириш зарур.
«РРТМ» ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари жорий йилнинг 6-30 июль кунлари ўтказилади.
14 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача (13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва соат 01:00 дан 10:00 гача телерадио узаткичларда ярим йиллик профилактика ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларидан ташқари) тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Тошкент шаҳрида ва бир қатор вилоятларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам 6-28 июль кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат, маҳаллий ва «UzDigital TV» МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида ярим йиллик профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter