Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб рақамли теледастурларда вақтинча узилишлар бўлади

Ўзбекистон бўйлаб рақамли теледастурларда вақтинча узилишлар бўлади

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 12-16 апрел кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва узаткичларда профилактика ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Маҳаллий, нодавлат ва «Uzdigital TV» МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази» ДУКнинг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари амалга оширилади.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг