«Рақамли ҳукумат» маркази халқаро ISO стандарти бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўз фаолияти давомида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ходимларнинг ҳалол ва шаффоф иш юритишига эришиш борасида самарали тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Ушбу мақсадли саъй-ҳаракатлар, ташкил этилган тизимли ўқув тренинглар ҳамда ўтказилган халқаро аудит текширувлари натижасида Марказ фаолияти ижобий баҳоланиб, 2 та халқаро ва 1 та миллий сертификатга муносиб кўрилди.
Жорий йилнинг 28 август куни «CERT International» халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатлари тақдим этилди.
Мазкур халқаро сертификатларнинг қўлга киритилиши, аввало, ташкилотга, ундаги бизнес жараёнларга ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган ходимларга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Ҳозирги трансформация жараёнларида эса хорижий ҳамкорларни янада кўпроқ жалб этишга, шунингдек, Марказнинг қатъий механизм асосида ишлашига хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter