Қуёш тизимидан жуда олисда бўлган коинот жисми аниқланди
Карнеги институтидан Скотт Шеппард, Шимолий Аризона университети масъул ходими Чад Тружилло ҳамда Гаваи университетидан Дэвид Толин томонидан янги коинот жисми аниқланиб, унга «2015 TG387» номи берилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Astronomical Journal» журналида ёзилишича, янги кашфиёт Қуёш тизимидан жуда олис супердунё ва X сайёрани тадқиқ қилиш асносида кашф этилган.
Плутондан ҳам жуда йироқда бўлган «2015 TG387»нинг Қуёшга узоқлиги Қуёшнинг марказий нуқтаси билан Ер орасидаги масофадан тахминан 80 марта узоқ экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter