Қўқон шаҳрида Рақамли технологиялар маркази очилди
Ёшлар ўртасида компютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юртимизда босқичма-босқич рақамли технологиялар ўқув марказлари барпо этилмоқда.
Шу муносабати билан Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида «Ўзбектелеcом» АК Фарғона филиали биносида Рақамли технологиялари ўқув маркази очилди. Ушбу марказ вилоятдаги тўртинчи марказ бўлиб бугунги кунга қадар вилоятнинг Марғилон шаҳри ва Данғара, Сўх туманларида такшил этилиб фойдаланишга топширилган.
Очилиш маросими кенг жамоатчилик, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги корхона ва ташкилотлари вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида ташкил этилди.
Марказда кўркам ва шинам хоналар ташкиллаштирилган, замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиб, ёшларга барча керакли шароитлар яратиб берди.
Ўқув марказида йилига Қўқон шаҳрининг уч мингга яқин ёшларига ахборот технологиялари, дастурлаш асослари, робототехника, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ва бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ва ходимларининг малакасини ошириш мақсад қилиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter