Қашқадарё ёшлари учун хушхабар эълон қилинди
Қашқадарёда 2023 йилдан бошлаб «Хорижий тил билан IT га йўл» вилоят ҳокими гранти ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори эълон қилинди.
Қайд этилишича, тадбир 2023 йилнинг апрель ойида вилоят ҳокимлиги, олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси, олий таълим муассасалари, Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва IT Парк масъуллари томонидан ўтказилади.
Тадбирда иштирок этувчилар 15-21 ёш оралиғида ҳамда инглиз тилидан бошланғич билимга эга бўлишлари лозим.
Вилоят миқёсида 500 нафар йигит-қиз махсус тест синовлари орқали аниқлаб олинади. Тадбирда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва ижтимоий реестрга кирган оилалар фарзандларига алоҳида имтиёз берилади.
Тадбир ғолибларига 6 ой давомида ўқув курсларида инглиз тилини ўрганиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучерлар тақдим этилади.
Тадбир вилоят маҳаллий бюджетида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва 900,0 млн. сўм маблағ тадбир доирасида туман ва шаҳар ҳокимликларига ўтказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter