Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай қилиб сотув офисига бормасдан Wi-Fi Интернетга уланиш мумкин?

Қандай қилиб сотув офисига бормасдан Wi-Fi Интернетга уланиш мумкин?

UZTELECOM’дан абонентларга яна бир қулайлик!

Энди сиз симли Интернет хизматларига уланиш учун сотув офисига ортиқча вақт сарфламайсиз.

Миллий оператор томонидан йўлга қўйилган 1090 қисқа рақами билан энди барчаси қулай ва янада осонлашади.

Яъни ушбу қисқа рақамга қўнғироқ қилинг ва Компания хизматларига уланиш учун ариза қолдиринг. Барчаси тез ва осон бўлишига ўзингиз гувоҳ бўлинг!

Миллий оператор шунингдек, хизматларни бошқариш, тариф режангизни алмаштириш, ҳисобрақамингиздаги мавжуд маблағни текшириш бўйича ҳам қулай ечим таклиф этади.

Бу борада UZTELECOM’нинг Телеграм боти мушкулингизни осон қилади. Ушбу бот орқали сиз ўз хизматларингизни қулай бошқаришингиз, хизматлар юзасидан қолдирилган аризалар ҳолатини текширишингиз, Компания янгиликлари ва акцияларидан бохабар бўлишингиз мумкин.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Мазкур бот орқали симли хизматларга уланиш учун ариза ҳам қолдиришингиз мумкин.

Ушбу хизматлардан унумли фойдаланиб, миллий оператор билан доимо бирга бўлинг!

UZTELECOM Сизлар учун энг яхшиларини илинади.

UZTELECOM – Миллий оператор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг